ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Сирдарёда 100 дан зиёд тадбиркорлик субъекти иштирокида энергия тежамкорлиги юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди

04.05.2021 26
Сирдарёда 100 дан зиёд тадбиркорлик субъекти иштирокида энергия тежамкорлиги юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзэнергоинспекция” ва Сирдарё вилояти хокимлиги ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган 100 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ҳамда ташкилот ходимлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4422-сонли, 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларини жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сонли қарорлари ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар хусусида тўхталиб ўтилди.

 Тадбир иштирокчиларига қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан жиҳозлаш тавсия этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг маъмурий бинолари ҳамда инфратузилма объектлари рўйхати тасдиқланганлиги юзасидан маълумотлар берилди.

 Юқоридаги қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан жиҳозлаш, шунингдек, бинолар ҳамда иншаотларда ёритиш тизимлари учун светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчик қурилмаларини ўрнатилиши бўйича Сирдарё вилоятидаги барча корхона ва ташкилотларнинг маъмурий биноларида ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди.

 “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги давлат идоралари ва ташкилотларнинг маъмурий биноларига қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича бошқармаларга, туман ва шаҳарлардаги корхона ва ташкилотларга 800 тадан ортиқ кўрсатма берилиб, бажарилиши назоратга олинган.

сирдарё 02.jpg

 Хусусан, юқоридаги қарорларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази маъмурий биноси атрофини ёритиш учун 21 дона ҳар бирининг қуввати 0,090кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станциялар, Гулистон шаҳрида жойлашган мономарказ биносига атроф муҳитни ёритиш учун 20 дона ҳар бирининг қуввати 0,090 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станциялари, Сардоба туманидаги кўп қаватли уйларга 200 дан ортиқ ҳар бирининг қуввати 0,1 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик станциялар ўрнатилди.

 Ҳозирги кунда Ховос тумани “Оқчангал” маҳалласида жойлашган “RS SUCSESS AGRO” ҚК МЧЖ томонидан ер майдонларини суғориш учун насосоларни ҳаракатга келтириш учун ҳар бирининг қуввати 40 кВт дан бўлган жами қуввати 280 кВт қуёш фотоэлектрик станциялар ўрнатилиб қурилиш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4779-сонли қарорда 2020-2022 йилларда Республиканинг барча ҳудудларида биноларнинг иссиқлик ҳимоясини ошириш, энергия тежайдиган технологиялар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини жорий этиш ҳисобига кўп қаватли турар-жойларда иситиш ва совутиш эҳтиёжлари учун энергия истеъмолини пасайтириш режалаштирилган.

сирдарё 03.jpg

Хусусан, қарорнинг 3-иловасида ёқилғи-энергетика ресурслари жами йиллик истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналарни мажбурий энергетик текширувдан (энергия аудитидан) ўтказишнинг бўйича 2020-2022 йилларда Сирдарё вилоятида жами бўлиб 10 та йирик корхонада энергетика текшируви ўтказилиши натижасида жами бўлиб 7 125 353 тонна шартли ёқилғи тежаш бўйича самарадорликка эришилиши кўзда тутилган.

 2020 йилда жадвалга мувофиқ “Сирдарё ИЭС” АЖ, энергетика текшируви ўтказилиши белгиланган бўлиб, “Сирдарё ИЭС” АЖда энергетика текшируви ўтказилиши натижасида 4733,3 минг кВт.с тежалган. 2020 йилда юқори ташкилоти мавжуд бўлмаган 40 та корхона томонидан энергияни тежаш бўйича 247 та банддан иборат 6262,59 минг кВт.с тадбирлардан иборат ташкилий техник тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб келишилган бўлиб, унга кўра тадбирларни бажарилиши эвазига 2717,94 минг кВт.с энергия тежалиши режалаштирилган.

 Мазкур семинар учрашувда тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ҳамда ташкилот ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ташкилот вакилларидан атрофлича жавоб олишдиюиштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Таклифлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр-мулоҳаза алмашилди.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда