ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифалар ижроси ўрганилмоқда

10.06.2021 24
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган вазифалар ижроси ўрганилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йил 28 май куни ўтказилган видеоселектр йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда ипотека кредити орқали ахолини уй-жой билан таъминлаш дастурлари ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари кўриб чиқилди.

 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси юзасидан Чуст туманидаги “Чустнон-Дўстларобод” ва “Звутқанд” МФЙларда “Наманган ҲЭТК” АЖ томонидан бажарилган ишлар кўрикдан ўтказилди.

 “Чустнон-Дўстларобод” МФЙ ҳудудида Дастур доирасида 1 комплект қуввати 400 кВА бўлган КТПГ русумдаги трансформатор пункти (ТП-1264) ҳамда 2,2 км 10-0,4 кВли электр узатиш тармоқлари қурилиши якунланган. Лойиҳаланган ҳудудда жами 7 та кўчалар мавжуд бўлиб, ушбу кўчаларга 0,4 кВли темир-бетон таянчлар ўрнатилган. Лекин 7 та кўчага аҳоли хонадонлари учун (перикидка) СИП 4 2х16 мм2 русумли ўтказгичлар тортилмаганлиги аниқланди.

 Вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ишчи гуруҳ томонидан жойларда ўрганишлар давом этмоқда.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда