ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

“Хавфсизлик техникаси ойлиги” муносабати билан ўқув амалий семинар ўтказилди

17.07.2021 20
“Хавфсизлик техникаси ойлиги” муносабати билан ўқув амалий семинар ўтказилди “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими ва “Андижон ХЭТК” АЖ хавсизлик техникаси хизмати ходимлари иштирокида хавфсиз иш олиб бориш мавзусида 220/110/10 кВ “Фозилмон” подстанциясида ўқув амалий машғулоти ўтказилди.

Ўқув семинарида асосий эътибор ишчи ходимларнинг ўз лавозим вазифаларини бажариш жараёнида хавфсизлик техникаси қоидаларига қатиян риоя этилишига, маъсулиятларини оширишга, иш жараёнида меҳнатни хавфсиз усулларда ўқитишга қаратилди.

Машғулотларда 5 та подстанция ва 2 та хизмат жамоалари қатнашди. Ўқув машғулоти 4 босқичли мусобақалардан иборат бўлиб, ҳар бир жамоа 4 нафардан иштирокчиси билан қатнашди. Мусобақалар носозликка қарши амалий машғулот, “Хавфсизлик техникаси қоидалари” бўйича тест саволлари, “Витим” манекенини жонлантириш ҳамда иш жараёнида жабрланганга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича босқичларда амалга оширилди.

Машғулотлар босқичма-босқич баҳоланиб борилиб, умумий баллар йиғиндиси бўйича “Юлдуз-220/110/10 кВ” подстанцияси жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Совриндор жамоага қимматбаҳо совғалар топширилди.
Мазкур ўтказилган семинар давомида иштирокчилар ўзларининг касб маҳоратларини ошириши билан аҳамиятлидир.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати


Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда