ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш – давр талаб

30.04.2021 18
Энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш – давр талаб Сурхондарёда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича семинар тренинг ўтказилди.

Ҳозирги кунда иқтисодиётни ривожлантириш аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда эркин иқтисодий зоналар, кластерлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” каби дастурлар асосида шаҳар-қишлоқларда улкан бунёдкорликлар қилинмоқдаки, уларнинг қиёфаси мутлақо янгиланмоқда.
Жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида кузатилаётган бу каби шиддатли ривожланиш суръатлари, энг аввало, электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ҳам ўсишига олиб келмоқда.
Бу эса ўз навбатида энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни талаб этади.

Шу муносабат билан “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё ҳудудий бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахслар иштирокида семинар тренинг ўтказилди.

 Семинар тренинг иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4422-сонли Қарори ижроси юзасидан ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш нақадар муҳим эканлиги ва афзалликлари тўғрисида тушунча ва тавсиялар берилди. Шунингдек, ушбу қарорга асосан ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонлар, шунингдек, энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилган жисмоний ва юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиб берилиши ҳамда солиқ имтиёзлари жорий этилганлиги юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

 Ташкил этилган семинар тренинг қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга, ҳудудий бўлим мутахассислари томонидан атрофлича жавоб берилди.

“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда