ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Электр тармоқларини модернизация ва рекоснтрукция қилишда камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди

23.07.2021 104
Электр тармоқларини модернизация ва рекоснтрукция қилишда  камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод махалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорида белгиланган Фарғона вилоятида паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш параметрларига асосан амалга оширилаётга ишлар “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлим томонидан доимий назорат олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоят бўйича 1992 та объектларда 1225,4 км электр узатиш тармоқларини ва 327 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш белгиланган. Бугунги кунга келиб, 476 та объектларда 365,1 км электр узатиш тармоқлари ва 157 та трансформатор пунктларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бажарилган.

Ушбу ишларни сифатли, лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-июль ойлари давомида 96 та объектларда 111,61 км электр узатиш тармоқлари ва 75 та трансформатор пунктлари ҳудудий бўлим томонидан жойларга чиққан ҳолда ўраниб чиқилди.

 Ўрганишлар давомида 13 та объектларда электр таъминоти лойиҳаларидан четга чиқилганлиги, 3 та объектларда ишлар сифатсиз бажарилганлиги, 9 та объектларда ўрнатилган электр қурилма ва тармоқларнинг техник ҳолатида камчиликлар аниқланди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, келгусида бундай камчиликларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида “Фарғона ҲЭТК” АЖга 19 та камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, ушбу кўрсатмаларни бажарилиши назоратга олинди.


“Ўзэнергоиснпекция” Матбуот хизмати


Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда