ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Электр ҳисоблагичнинг актив энергия кўрсатгичлари истеъмолчининг ҳисоб картасига нотўғри киритилиши сабаб ортиқча тўловлар ундирилганлиги аниқланди

24.07.2021 91
Электр ҳисоблагичнинг актив энергия кўрсатгичлари истеъмолчининг ҳисоб картасига нотўғри киритилиши сабаб ортиқча тўловлар ундирилганлиги аниқланди “SAMARQAND TRADING GROUP” МЧЖнинг мурожатига асосан “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан жамиятга тегишли бўлган ишлаб чиқариш цехида 2019 йил сентябрь-декабрь, 2020 йил январь-декбрь ва 2021 йил январь-июнь ойларида фойдаланилган электр энергияси, корхона тасарруфида бўлган электр тармоқ ва ускуналарда электр энергиясининг технологик йўқолишлари ва қувват коэффициентини пасайиши оқибатида электр энергиясини қўшимча технологик йўқотишларини ҳисоблаш бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш вақтида Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчининг истеъмол қилган электр энергиясини ҳисобга олиш учун ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг актив энергия кўрсатгичлари истеъмолчининг ҳисоб картасига нотўғри киритилиши оқибатида 2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил июль ойигача истеъмолчидан жами 24 852 кВт*соат бўйича 11 183 400 сўм, 2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил июль ойигача истеъмолчи тасарруфида бўлган қуввати 250 кВА трансформаторда бўлган актив ва реактив энергия йўқолишларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилган ҳамда истеъмолчи ҳисоб картасига асоссиз равишда 713 кВт*соат актив энергия бўйича 320 850 сўм, 7 430 кВар*соат реактив энергия бўйича 144 885 сўм, ортиқча тўловлар ундирилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари “Ўзэнергоинспекцияси” бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрдаги 168-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрдаги 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида” низомга асосан истеъмолчи томонидан 2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил июль ойигача ойма-ой истеъмол қилинган электр энергияси, трансформаторда бўлган электр энергиянинг технологик йўқолишларини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчи томонидан реактив энергияни компенсация қилиш ишлари етарли даражада бажарилмаганлиги аниқланди.

 Натижада қувват коэффициенти пасайиши оқибатида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқолишлари ҳисоб-китоби амалга оширилганда, истеъмолчи томонидан 2019 йил сентябрь ойидан 2021 йил июль ойигача жами 33 648 кВт*соат актив энергиянинг йўқотилишига йўл қўйилганган. Яъни электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчининг ҳисоб картасига 263 393 кВт*соат бўйича ортиқча тўловлар киритилган ҳам маълум бўлди.

 “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан юқоридаги камчиликларни бартараф этиш учун “Самарқанд ҲЭТК” АЖ тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати



Ortga qaytish

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда