ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Раҳбарият

Эгамбердиев Умаржон Усмоналиевич

Лавозими: "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи

Қабул кунлари: Душанба-Жума соат 09:00 дан 11:00 гача.
Телефон: (71) 233-65-82
Факс: (71) 236-33-50
Электрон почта: u.egamberdiev@uzenergoinspeksiya.uz

1969 йил 21 декабрда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган.
1994 йил Тошкент давлат техника университети тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятининг Ангрен энерго рангли метал ишлаб чиқариш қўшма корхонаси, Ангрен ГРЭСининг иссиқлик автоматикаси ва электр ўлчовлари цехи, Тошкент электр тармоқлари корхонаси энергоназорат, Ангрен туман электр тармоқлари корхонаси, “Тошкент электр тармоқлари” ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, Ёқилғи-энергетика комплекси, Киме, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил Департаментида турли лавозимларда хизмат қилган.

2011-2019 йилларда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ва 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) бошлиғи лавозимида фаолият юритмоқда.


Юлдашев Акбархон Аббасович
Лавозими: "Ўзэнергоинспекция" бошлиғининг ўринбосари

Қабул кунлари: Душанба-Жума соат 09:00 дан 11:00 гача.
Телефон: 71 233-89-28
Факс: 71 236-33-50
Электрон почта: a.yuldashev@uzenergoinspeksiya.uz

1975 йил 20 октябрда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 

1997 йил Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти тамомлаган.

 Меҳнат фаолияти давомида “Шаҳрисабз электр тармоқлари” шўъба корхонаси,  “Ўзбекэнерго” ДАК, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, Ёқилғи-энергетика комплекси, Киме, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари Ахборот-таҳлил Департаменти, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишни назорат қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятида турли лавозимларда хизмат қилган.

 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

 



Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда