ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Ҳудудий филилаллар

Жиззах ҳудудий бўлими

Жиззах вилояти маркази – Жиззах шаҳри. Вилоят таркибида 12 туман (Арнасой, Бахмал, Дўстлик, Жиззах, Зарбдор, Зафаробод, Зомин, Мирзачўл, Пахтакор, Янгиобод, Фориш, Ғаллаорол), 1 та вилоятга  (Жиззах ш.), 7 та туманга бўйсунувчи шаҳарлар, 8 та шаҳар типидаги қўрғон, 561 та қишлоқ мавжуд.

"Ўзэнергоинспекция" Жиззах ҳудудий бўлими 

"Ўзэнергоинспекция" Жиззах ҳудудий бўлими – электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита "Ўзэнергоинспекция"га ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Жиззах ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, "Ўзэнергоинспекция"нинг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

А.Базаров

Бўлим бошлиғи

Б.Норбеков

Катта инспектор

К.Хайдаров

Катта инспектор

У.Давиров

Инспектор

Ш.Мамиров

Инспектор

Ш.Джураев

Иш юритувчи

Манзил

130 100, Жиззах шаҳри, Садовая кўчаси, 46.
Телефон: (0-372) 222-37-65
Электрон манзил: jizzax@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-372) 222-37-65

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда