ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Ҳудудий филилаллар

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими


Қорақалпоғистон Республикасининг умумий ер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат. Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаси 14 та туман ва 1 та шаҳардан иборат. Булар Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шўманой, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳри.

 "Ўзэнергоинспекция" Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

"Ўзэнергоинспекция" Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади. Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита "Ўзэнергоинспекция"га ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, "Ўзэнергоинспекция"нинг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

У.Сабиров

Бўлим бошлиғи

Б.Заримов

Етакчи мутахассис

О.Ерназаров

Катта инспектор

Д.Аллияров

Катта инспектор

С.Аяпов

Катта инспектор

Р.Мамутов

Инспектор

Ш.Турсинбаев

Инспектор

Р.Исмаилов

Иш юритувчи


Манзил

230 100, Нукус шаҳри, Ерназар Олагўз кўчаси,1
Телефон: (8-361) 224-20-89
Электрон манзил: nukus@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-361) 224-20-89

Ортга қайтиш

Ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда “Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4971-сон қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрда «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4929-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 декабрда «Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4933-сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августда “Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4799-сон қарори қабул қилинди. Барча ҳужжатлар
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда