ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

ТАНҚИДИЙ ЎРГАНИШДАН СЎНГ БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДАГИ БАЪЗИ МАКТАБЛАРНИНГ КЎМИР САҚЛАШ ОМБОРХОНАЛАРИДАГИ МУАММО МУТАСАДДИЛАР ТОМОНИДАН БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

14.09.2020
ТАНҚИДИЙ ЎРГАНИШДАН СЎНГ БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДАГИ БАЪЗИ МАКТАБЛАРНИНГ КЎМИР САҚЛАШ ОМБОРХОНАЛАРИДАГИ МУАММО МУТАСАДДИЛАР ТОМОНИДАН БАРТАРАФ ЭТИЛДИ “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан Бўстонлиқ туманидаги баъзи мактабларга айни кунга қадар кўмир етказиб берилмаган ҳамда таълим муассасасида кўмир сақлаш учун омборхоналар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган эди.

Хусусан, ўрганиш давомида Бурчмилло МФЙ ҳудудидаги 44-сонли ўрта мактабнинг қиш даврида бино хоналарини иситиш учун 170 тонна кўмир режалаштирилган, амалда эса ҳалигача кўмир олинмаганлиги, кўмир сақлаш учун мўлжалланган омборхона томларининг бир томони очиқ ҳолатда эканлиги айтилган эди.

Мазкур текширувда берилган кўрсатма ва таклифлардан сўнг, мутасаддилар томонидан ушбу муаммо атрофлича ўрганилган. Натижада, Бурчмилло МФЙ ҳудудидаги 44-сонли ўрта мактабнинг қиш фаслида бино хоналарини иситиш учун 170 тонна режалаштирилган кўмирнинг 130 тоннаси олинган. Кўмир сақлаш учун мўлжалланган омборхона томлари соз ҳолатда таъмирланиб, камчиликлар бартараф этилган.



“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда