ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Сирдарёда 72 та тадбиркорлик субъектига электр тармоғига уланишига амалий ёрдам берилди

23.06.2020
Сирдарёда 72 та тадбиркорлик субъектига электр тармоғига уланишига амалий ёрдам берилди “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё ҳудудий бўлимида жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунига қадар жисмоний ва юридик шахслардан турли хил мавзудаги мурожаатлар кўриб чиқилиб, ўз вақтида мазкур мурожаатлар ўрганилди.

 Тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларини камайтириш ҳамда энерготаъминот турғунлигини ошириш мақсадида ректив қувват компесацияловчи қурилмалар ўрнатилиши бўйича 600 дан зиёд кўрсатма хатлар чиқарилмоқда.

 Давлат дастури ва инвестиция лойиҳалари асосида янги қурилган ҳамда фаолиятини кенгайтираётган қуввати 20 кВт дан юқори бўлган 72 та тадбиркорлик субъектига электр тармоғига уланишига амалий ёрдам берилди.

 Жорий йилнинг 1 май куни содир бўлган Сардоба сув омборидаги талофат оқибатларини бартараф этишда, ахоли ва талофат ҳудудида жойлашган корхона фабрикаларнинг электр энергия билан тез ҳамда сифатли таъминланишида бир қатор ишларни амалга оширди. Худудий бўлим томонидан Сирдарё вилоятида жойлашган электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, узатувчи ва тақсимловчи корхоналарда инсон учун қимматли бўлган саломатликни асраш мақсадида техника ва ёнгин хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси тўлиқ назоратга олинди.

Т. Дусмаматов,
“Ўзэнергоинспекция”
Сирдарё ҳудудий бўлим
иш юритиш буйича инспектор

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда