ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Муаммолар “маҳаллабай” тизимида ўрганилмоқда

06.04.2021
 Муаммолар “маҳаллабай” тизимида ўрганилмоқда  Электр энергия истеъмолчиларининг мурожаатларини маҳаллабай кесимда чуқур ўрганиш ва ҳал этиш бўйича “маҳаллабай” тизимининг йўлга қўйилгани жойлардаги муаммоларни тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бермоқда.

Бу борада “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан вилоятнинг Пайарик тумани “Бурқут”, “Маниобод” ва Хўжа Исмоил маҳаллалари ҳудудида ижтимоий-иктисодий ривожланиш масалалари бўйича ўрганишлар ўтказилди. Унга кўра маҳаллаларда электр энергияси таъминотидаги мавжуд муаммолар, камчиликлар аҳоли истеъмолчиларидан сўраб суриштирилди.


самарқанд.jpg

 “Бурқут”, “Маниобод” ва “Хўжа Исмоил” маҳаллалари ҳудудида жойлашган “Самарқанд ҲЭТК” АЖ балансида бўлган трансформатор пунктларида таъмирлаш ишлари тўлиқ бажарилмаганлиги, ТПларнинг паст ва юқори кучланишли шчитларида сақлагичлар ўрнида оддий тарқатилган симлар ўрнатилганлиги, паст кучланишли ҳаво тармоғи дарахт шохларидан тўлиқ тозаланмаганлиги, ҳаво тармоқларида чириган яроқсиз устунлар мавжудлиги аниқланди.

 Ушбу аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича “Ўзэнергоинспекция” Самарқанд ҳудудий бўлими томонидан Пайариқ туман электр таъминоти корхонаси маъсул ходимларига кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек маҳалла аҳолисига электр таъминотида аниқланган камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли “Электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини модернизация-реконструкция қилиш ва янгилаш тўғрисида”ги қарорига асосан “Самарқанд ҲЭТК” АЖ томонидан тузилган манзилли дастур асосида босқичма-босқич бартараф этилиши тушунтирилди.


“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда