ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Мавсумни беталофат ва муаммоларсиз ўтиши бугунги саъй-ҳаракатларга боғлиқ

15.09.2020
Мавсумни беталофат ва муаммоларсиз ўтиши бугунги саъй-ҳаракатларга боғлиқ Одатда, халқимиз қиш ғамини ёзда кўради. Ахир мавсумни беталофат, кўнгилдагидек ўтиши бугунги саъй-ҳаракатларга боғлиқ. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги йиғилиш баёни билан ташкил этилган Энергетика вазирлиги махсус штаби томонидан Наманган вилояти энергетика соҳаси объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишларни таъминлаш ҳамда вилоят истеъмолчиларига энергия ресурисларини узлуксиз етказиб бериш бўйича жойларда ҳолатлар ўрганилди. Бу гал ҳам барча жабҳада тараддуд тадбирларига барвақт киришилди. Хўш, белгиланган вазифалар ижроси, бажарилган ишлар сифати қандай?

“Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра мавсумга тайёргарлик 80-90 фоизга бажарилганини кўрсатмоқда.

 Истеъмолчиларни 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш, мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида етказиб бериладиган табиий газ 23,6 фоизга суюлтирилган газ 52 фоизга ва электр энергияси 10,8 фоизга оширилади.

 Мисол учун куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш мақсадида Наманган вилоят аҳоли ва бюжет муассасаларини кўмир ва кўмир брикет ёқилғиси билан таъминлаш юзасида ҳозирги кунгача вилоят бўйича жами 236647 тонна кўмир режалаштирилган бўлиб, шундан амалда 21509 тонна ёки 9,1 фоизда етказиб берилди. Ахолига 160000 тонна бюжет муассасаларига эса 76647 тонна кумир ва брикет етказиб берилди.

Д.Сайидов,
“Ўзэергоинспекция”
Наманган ҳудудий булими
етакчи мутахассиси

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда