ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

“Маҳаллабай” асосда иш ташкил этиш – аҳолининг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ҳамда юзага келган муаммоларини ҳал этиш асосий вазифадир

01.03.2021
“Маҳаллабай” асосда иш ташкил этиш – аҳолининг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ҳамда юзага келган муаммоларини ҳал этиш асосий вазифадир Бугун мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилишнинг янгича тизими – “маҳаллабай” асосда иш ташкил этиш, шу орқали одамларнинг дарду ташвишларига қулоқ тутиш ҳамда уларни ҳал этиш вазифаси кун тартибида турибди.

Шундан келиб чиқиб, вазирлик ва идоралар, барча соҳалардаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жойларда аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, одамларни ўйлантираётган масалаларни жойида ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Бу жараёнда “Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишга киришди.

 Маълумки, энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2020 йил 9 ноябрдаги 59-сонли баёнига мувофиқ, 2021-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар белгиланган.


photo_2021-03-01_09-39-29.jpg


 Мазкур баён ижроси юзасидан “Ўзэнергоинспекция” томонидан давлат идоралари ҳамда тадбиркорлик субъектларига ёқилғи энергетика ресурсларини оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида жойига чиққан ҳолда тегишли тушунтиришлар бериб келинмоқда.

 Амалий мулоқот ва тадбирлар доирасида аниқланган муаммолар чуқур таҳлил этилади, умумлаштирилади ҳамда таклифлар тайёрланади.

 Хусусан, “Ўзэнергоинспекция” Наманган ҳудудий бўлими томонидан Наманган шаҳри ҳудудида жойлашган “Наманган Халқаро аэропорти” ДУК, “Яшил дехқон бозори” МЧЖ, “Ғирвон савдо комплекси” МЧЖ, “Наманган Меҳмонхонаси”, “Содиқ Наманган” Х/К, “Диамонд Азия сервис” МЧЖ, “Макон сервис сентр” Х/К, “Ҳамкорбанк” АТБ, “Ипак йўли банк” АИТБ, “Трастбанк” Наманган филиали, “Оромгоҳ файз-барака” МЧЖга ҳамда бир қатор автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларига қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш давлат сиёсатининг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишларидан бири эканлиги ҳамда унинг афзалликлари, ўрнатилганда бериладиган имтиёзлар ҳамда керакли тавсия ва тушунчалар берилди.

 Бу каби тушинтириш ишлари “Ўзэнергоинспекция”нинг бошқа ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳам фаоллик билан тарғиб қилиб келинмоқда.


“Ўзэнергоинспекция”
Наманган ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда