ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Куз-қиш мавсумига тараддуд қизғин паллада

14.10.2020
Куз-қиш мавсумига тараддуд қизғин паллада

“Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 7 октябрдаги 616-сонли қарори билан инспекцияга юклатилган вазифалар ижроси юзасидан Фарғона, Олтиариқ ва Қува туман электр таъминоти корхоналари томнидан мукаммал таъмирланган электр қурилмаларни 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича кўрикдан ўтказилмоқда.

Инспекциянинг ҳудудий бўлими томонидан жойлардан аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



  Фарғона ҳудудий бўлими томонидан 2020-2021 йиллар куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш, куз-қиш мавсумида бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида жойларда тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жумладан, ҳудудий бўлим томонидан жорий йил 14 октябр куни Боғдод туман ҳокимлиги биносида семинар ўтказилди. Мазкур семинарда тумандаги бюджет ташкилотлари, ижтимоий соҳа ва маҳалла вакиллари иштирок этди. Семинарда, инспекциянинг Фарғона ҳудудий бўлими томонидан муассасаларда кўмир ва кўмир брикетларини сақлаш йўриқномаларига риоя этилиши, электр энергиясидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари муассасаларда ва фуқаролар хонадонларида одамларни ис газидан заҳарланишини ҳамда электр ускунлар ва жиҳозлардан фойдаланишда истеъмолчиларни электр токидан жароҳатланишларини олдини олиш бўйича тушунтиришлар берилди.


“Ўзэнергоинспекция”
Фарғона ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда