ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Коррупция – тараққиёт кушандаси

18.11.2020
Коррупция – тараққиёт кушандаси Коррупцияга қарши кураш дунё миқёсида бугунги кунинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу иллатга қарши курашиш мақсадида, дунёнинг кўплаб мамлакатлари сингари мамлакатимизда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, давлат органлари зиммасидаги вазифа ва функцияларни бажаришда юзага келадиган коррупцияга оид хавф-хатарларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш каби чора-тадбирлар бунга яққол мисол бўла олади.

Коррупция, биринчидан, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келади, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмайди.

 Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган бир қатор дастурлар қабул қилинди.

 Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6013-сонли фармонининг имзоланиши яна бир дадил қадам бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

 Юқоридагиларга мувофиқ “Ўзэнергоинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими томонидан ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини электр энергетика соҳасига алоқадор корхона ва ташкилотлар, қолаверса кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида семинар-учрашувлар ташкил қилиш йўлга қўйилган бўлиб, бундай учрашувлар фойдадан ҳоли эмас.

 Аввало семинар-учрашувларни ташкил қилишда пухта тайёргарлик кўриш ҳамда маърузачининг бу борадаги билим савияси юқорилиги муҳим ўрин тутади. Шуни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 9 ноябр куни “Ўзэнергоинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими бошлиғи С.Файзиев бошчилигида давра суҳбати ташкил этилди.

 Бўлим бошлиғи коррупцияга қарши курашиш бўйича сўнгги қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисида гапириб, уларнинг моҳияти билан яқиндан таништирди. Шунингдек бўлимнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзгармас қатъий позицияга эга эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Сўнгра барча мутахассисларнинг фикрлари ҳам тингланиб, таклифлар ўртага ташланди. Коррупцияга қарши кураш бўйича бўлим томонидан амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш юзасидан келишиб олинди.

“Ўзэнергоинспекция”
Бухоро ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда