ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Хоразм: Кўмир ёқилғисидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш

17.11.2020
Хоразм: Кўмир ёқилғисидан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш Хоразм вилояти ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашда электр энергияси ва кўмир ёқилғисидан хавфсиз, оқилона фойдаланиш ҳамда кўмир сақланиши бўйича шаҳар ва туманларда ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Ушбу ўқув семинарларида “Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлими, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Хоразм бўлими, Хоразм фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Вилоят прократураси ҳамда ижтимоий соҳа вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жойларга чиққан холда тушунтиришлар ўтказилиб, фойдаланиш учун қўлланмалар тарқатилмоқда.

 Семинарда иштирокчилар электр энергияси ва кўмир ёқилғисидан хавфсиз, оқилона фойдаланиш ҳамда кўмир сақланиши бўйича мавжуд камчиликлар ва унинг ечимлари бўйича маълумотга эга бўлишмоқда. Ҳозирда бундай ўқув семинарлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

“Ўзэнергоинспекция”
Хоразм ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда