ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Истеъмолчининг мурожаати қаноатлантирилиб, бундай ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди

26.06.2020
Истеъмолчининг мурожаати қаноатлантирилиб, бундай ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тегишли тавсиялар берилди “Трансйўлқурилиш компанияси” ДУК Қарши филиалининг Шахрисабз туманида жойлашган тош саралаш цехи электр таъминоти учун актив энергияга қўшимча равишда катта миқдорда реактив энергия ҳисобланаётганлиги юзасидан қилинган мурожаати “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими мутахассиси томонидан ўрганилди. Мазкур мурожаатга кўра реактив энергиянинг иқдисодий миқдори амалдаги тегишли қарор ва низом талабларига асосан қайта ҳисобланди.

 Ҳисоб натижаларига асосан истеъмолчига реактив энергияни компенсация қилмаганлиги учун қувват коэффициенти қийматининг электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани ҳисобига таъминотчи корхона томонидан ҳисоб-китоблар амалга оширилган бўлиб, ҳисоб давомида 2020 йил феврал-май ойлари давомида жами 9240 кВт/соат – 4 158 000 сўмлик электр энергияси ортиқча ҳисобланганлиги аниқлани. Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилиб, мурожаатчининг ушбу муаммоси ҳал этилди.

 “Трансйўлқурилиш компанияси” ДУК Қарши филиалига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”, “Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг тегишли бандлари талабларини бажариш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, энергиянинг беҳуда исроф бўлишига йўл қўймаслиги лозимлиги бўйича мажбуриятлари тушунтирилди.

  Бундай ҳолатлар такрорланмаслигини олдини олиш учун истъмолчиларга реактив энергиянинг иқдисодий миқдорини ҳисоблаш ва истеъмолчилар томонидан реактив энергияни компенсация қилиш тадбирларини бажарилиши “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан назоратга олинган.

Қувондиқ АЛЛАЕВ,
“Ўзэнергоинспекция”
Қашқадарё вилояти
ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда