ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Иш куни бошланишидан олдин хавфсиз техникаси қоидалари бўйича тушунтириш берилмоқда

15.10.2020
Иш куни бошланишидан олдин хавфсиз техникаси қоидалари бўйича тушунтириш берилмоқда “Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги 617-сонли қарори билан инспекцияга юклатилган вазифалар ижроси юзасидан Хоразм вилояти туман ва шахарларда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича иссиқлик ва электр тармоқларидаги мукаммал таъмирлаш ишлари ўрганиб чиқилмоқда. 

Бундан ташқари инспекциянинг ҳудудий бўлими томонидан электр таъминоти корхонаси эксплуатация ходимлари билан иш куни бошланишидан олдин учрашиб, хавфсиз техникаси қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.

 Инспекциянинг ҳудудий бўлими томонидан жойлардан аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 


“Ўзэнергоинспекция”
Хоразм ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда