ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Инспекция томонидан электр таъминотини реконструкция қилиш бўйича пудратчи ташкилотнинг тугалланган ишлари ўрганилди

23.02.2021
Инспекция томонидан электр таъминотини реконструкция қилиш бўйича пудратчи ташкилотнинг тугалланган ишлари ўрганилди Қашқадарё вилоятида Инвестиция ҳамда ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурлари доирасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда самарадорлигини таъминлаш юзасидан қурилиш, коммунал хўжалиги ва йўл қурилиш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини ўрганиш бўйича “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими ходимлари ҳамда вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида назорат тартибидаги текширувлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Касби туманида жойлашган “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖга қарашли 2020 йилда реконструкция қилинаётган “Қамаши насос станцияси”, “Фазли сув узатиш насос станцияси” ва “Юксалиш насос станцияси”ларининг электр таъминотини реконструкция қилиш бўйича пудратчи ташкилот томонидан бажарилган ишлари ўрганилди.

Қамаши ва Юксалиш сув насосларидаги қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 31-мартдаги 256-сонли қарорининг 1-иловаси яъни “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг” маъмурий регламентининг талаблари ва “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун Касби ТЭТК ходимлари билан биргаликда тегишли далолатномалар расмийлаштирилиб тармоқдан ажратилди.

 Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, насос станциянинг аввалдан ишлаб келган электр қурилмалари шу ҳудудда жойлашган, мавжуд ТПдан уланиб фойдаланиб келган бўлсада, янгидан монтаж қилинган ТП, РЛНД-10 кВ (10 кВ ажратгич), ҳаво линияси ҳамда янгидан ўрнатилган электр ҳисоблагич учун маблағлар ортиқча сарфланганлиги кўрсатиб берилди.

 Ҳозирда Давлат молиявий назорат бошқармаси ходимлари билан хамкорликда ўрганишлар давом этирилмоқда.

Қ.Аллаев,
“Ўзэнергоинспекция”
Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими
етакчи мутахассиси

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда