ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – унинг самарадорлигида муҳим омил ҳисобланади

16.11.2020
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш – унинг самарадорлигида муҳим омил ҳисобланади Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар сарҳисоби истиқболдаги режаларнинг мукаммал бўлишига туртки бўлади. Сўнгги йилларда саноат корхоналарининг бунёд этилиши, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, аҳоли сонининг кўпайиши натижасида электр энергияга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб боряпти. Шу боис, электр энергия ишлаб чиқаришда муқобил манбаларни кенг жорий қилиш, энергиядан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмокда.
  
Хусусан, жорий йилнинг 14 июлдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси тайёрланган эди. Мазкур ҳужжат энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини ва замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматларини кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли.

 Мазкур Қонуннинг мақсади миллий энергетика ресурслари сақланишини, энергиядан ва ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминлайдиган умумий ҳуқуқий асосларни шакллантиришдан иборат. Шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлиги ошириш, энергия ресурсларини тежаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ёқилғи қазиб олиш, ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси ҳосил қилиш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, тақсимлаш ва сарфлаш билан боғлиқ фаолияти ушбу Қонун амал қиладиган соҳа ҳисобланади.

Қонун билан давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ваколатларига бир қатор қўшимчалар киритилди. Жумладан:
энергияни тежаш ва энергия жиҳатидан самарадорликни ошириш соҳасида давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш шакллари ва усулларини белгилаш;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари бўйича энергия жиҳатидан самарадорликни, энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш услубиётини, шунингдек мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг энергетик текширувларини ўтказиш, шунингдек, энергияни ишлаб чиқарадиган ҳамда сарфлайдиган ускуналарни ҳамда ишлаб чиқарилаётганда энергетика ресурсларидан фойдаланиладиган маҳсулотни экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш;
энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш. ваколатларидан иборат.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг «111-моддаси билан Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органини ташкил этилиши ва ваколатлари, 112-моддаси билан Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органларининг ваколатлари хамда 113-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.
Мазкур Қонун билан давлат текшируви ва назорати органларига ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифалар юклатилди:
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
бинолар ва иншоотларни, шу жумладан кўп квартирали уй-жой фондини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, қуриш ва фойдаланишга топширишда уларда энергия жиҳатидан самарадор ва энергия жиҳатидан тежамкор технологиялардан фойдаланишнинг шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига мувофиқлигини текшириш;
энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланганлиги учун юридик шахсларга нисбатан иқтисодий жазо чораларини қўллаш каби қўшимчалар киритилди.
Юқорида Қонун ижроси юзасидан ҳозирда инспекция томонидан намунавий дастурлар ва иш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур Қонуннинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши энергия самарадорлигини ошириш, аҳолига электр энергияси ва нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлашда муҳим омил бўлади.


О.Камолиддинов,
С.Усманов,
“Ўзэнергоинспекция”
Наманган ҳудудий бўлими
етакчи мутахассислари

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда