ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”

Бахтсиз ҳодисаларда жабрланган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тактик ўқув-симинар

07.04.2021
Бахтсиз ҳодисаларда жабрланган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тактик ўқув-симинар “Наманган ҲЭТК” АЖнинг Подстанциялар хизмати маъмурий биноси хамда 110/6кВ “Шимолий” подстанциясида “Ўзэнергоинспексия” Наманган ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда бахтсиз ҳодисаларда жабрланган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тактик ўқув-симинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинарда сўзга чиққанлар 2021 йилда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларга қисқача тўхталиб, “Наманган ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги “Дўстлик ЭТК” ва Подстанциялар хизматида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар бўйича атрофлича тўхталиб ўтди. Мухандис техник ходимлар ва МХТХ ходимларига юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш ва келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.

 Семинар давомида Подстанциялар хизмати бригадаси томонидан 110/6кВ ли “Шимолий” подстанциясида электр токидан жабрланган ходимга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ўтказилди.

“Ўзэнергоинспексия” Матбуот хизмати

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда