ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилмоқда

16.10.2020
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилмоқда Ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш давлат сиёсатининг ҳозирги босқичдаги долзарб йўналишларидан бири бўлиб, бу борада "Ўзэнергоинспекция" Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

2020 йил октябр ойида Қорақалпоғистон Республикаси Бузатов тумани 7-сонли мактаб биносига ҳар бирининг қуввати 320 Вт бўлган 7 та қуёш модулининг жами қуввати 2,24 кВт бўлган монокристал таркибли қуёш панеллари ҳамда жами сиғими 200 литр бўлган 1 та монокристал таркибли қуёш панелли сув иситгичлари ўрнатилди.

  Бундан ташқари, Бузатов тумани 13-сонли мактаб биносида қуёш панеллари ва монокристал таркибли қуёш панелли сув иситгичлари ўрнатиш ишлари бошланган.

Юқоридаги ташаббуслар эса юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ва электр энергетика соҳаси тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

"Ўзэнергоинспекция" 
Қорақалпоғистон Республикаси
ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда