ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Асосий мақсад – сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш

29.06.2020
Асосий мақсад – сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш Фарғона вилоятида жами 153 дона 35-110 кВли пасайтирувчи Нимстанциялар мавжуд. Ушбу нимстанциялар орқали 44396 дона юридик (улгуржи) истемолчилар ва аҳоли 774171 та ҳонадон электр энергия билан таъминланиб келинмоқда.

 Ушбу истемолчиларни узлуксиз электр энергияси етказиб бериш ҳамда электр қурилмаларини беталофат ишлашини таъминлаш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 35-110 кВли подстанциялардаги трансформаторлар, коммутацион қурилмалар, улаб-узиш ва бошқа қурилмалар таъмирдан чиқарилгандан сўнг жойига чиққан ҳолда таъмирланган электр қурилмаларининг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиб келинмоқда.

 Жорий йилнинг июнь ойида жами 7 дона 35-110 кВли мойли ўчиргичлар техник кўрикдан ўтказилди. Кўрикдан ўтказиш давомида 4 дона мойли ўчиргичларда камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди. 3 дона мойли ўчиргичларнинг техник ҳолати қониқарлилиги аниқланди. Қониқарли таъмирдан чиқарилган электр қурилмалари 2000 дан зиёд истемолчиларга келгусида узлуксиз электр энергияси етказиб бериш учун хизмат қилади.
Ўз навбатида, қолган 4 дона электр қурилмаларида аниқланган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, уларни техник ҳолатини яхшилаш ва истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш мақсадида электр қурилмаларини техник ҳолатини яхшилаш бўйича ҳудудий электр тармоқлари корхонасига кўрсатма берилди.

 “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими томонидан истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида таъмирлаш ва бошқа эксплуатация ишлари назоратга олинган.

“Ўзэнергоинспекция”
Фарғона ҳудудий бўлими

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда