ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

“АCWА POWER” Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 мвт бўлган шамол электр станцияларини қуриш ишларини давом эттирмоқда

12.01.2021
“АCWА POWER” Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 мвт бўлган шамол электр станцияларини қуриш ишларини давом эттирмоқда АCWА Power” (Саудия Арабистони) компанияси Ўзбекистонда умумий қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциялари (ШЭС) қуриш бўйича ишларини давом эттирмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқичида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги ер майдонлари ўрганилди. Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон ҳамда Навоий вилоятининг Канимех туманларида иккита шамол электр станцияларининг жойлашиши учун энг мақбул ҳудуд деб танланди.

Кейинги босқич шамол йўналишларини аниқлаш учун ускуналарни ўрнатиш бўлди. Бугунги кунга қадар танланган ҳудудларда шамол йўналишларини (кўрсаткичларини) қайд этиш учун 10 та метеорологик устун (мачта) ва 1 та спайдер ўрнатилди, яна 7 та метеорологик устун ўрнатиш босқичида.

Ушбу қурилмалар шамол тезлиги, йўналиши ва давомийлиги, шунингдек об-ҳаво ҳароратининг ўзгариши кўрсаткичлари каби маълумотларни ўлчаш учун 100 ва 120 метр баландликларда ўрнатилади.

Ҳозирга қадар танланган ер майдонларининг топографик ва геотехник тадқиқотлари якунланди ва олинган маълумотлар асосида ҳисобот тайёрланмоқда. Гидрологик тадқиқотлар давом этмоқда.

Шамол электр станциясини қуриш учун лойиҳанинг умумий қиймати 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, у 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестицилар ҳисобига амалга оширилади.

Ortga qaytish

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда