ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

SAVOL-JAVOBLAR

Электр тармоқдаги йўқотишларни ҳисоблашда қандай қўлланмага асосланади?

Ҳурматли Мелибоев О.С.

Электр тармоқлардаги ва трансформаторлардаги технологик сарфлар (йўқотишлар) қандай ҳисобланиши ҳақидаги саволингизни кўриб чиқиб қуйидагиларни маълум қиламиз: “Ўздавэнергоназорат” Давлат инспекцияси томонидан 2012 йил 8 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 11-6031/6-сон билан рўйхатдан ўтган намунавий “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси”нинг 4-иловасида “Энергия исрофларини аниқлаш бўйича далолатнома” шакли тасдиқланган. Агар энергияни ҳисобга олиш приборлари тармоқларнинг бўлиниш чегарасида ўрнатилмаган бўлса, энергия исрофлари ҳар бир ҳолат ва уланадиган юкламалар бўйича ҳисоб-китоб йўли билан энерготаъминот ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида аниқланади ва шартнома икки томонлама имзоланади.

Шунинг учун сизни қизиқтираётган савол билан “Ўзбекэнерго” ДАКнинг “Ўзэнергосотиш” филиалига (манзили: инд.100047, Мовороуннахр кўчаси,4.  Электрон манзили: erts@inbox.uz, тел.233-72-90) ёки сизнинг корхонангиз жойлашган ҳудуддаги электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишингизни тасвия этамиз.

Возврат к списку

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда