ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  •  info@uzenergoinspeksiya.uz

SAVOL-JAVOBLAR

Аҳолига мини ГЭС қуришга рухсат бериладими?

Ҳурматли Исоқов Оқилбек Хабибуллаевич !

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Сизнинг 2013 йил 27 майдаги мурожатингизни кўриб чиқиб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига кўра, ягона электр энергетикаси тизимига уланган иссиқлик электр станциялари, иссиқлик электр марказлари, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган электр станциялари давлат мулки ёки хусусий мулк бўлиши мумкин. Ягона электр энергетикаси тизимига уланган гидроэлектростанциялар давлат мулкидир. Мазкур қонуннинг 12-моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилиши мумкин. Ўзи фойдаланиши учун электр энергиясини ҳосил қилувчи юридик ва жисмоний шахсларга электр энергиясини ҳосил қилувчи электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоғига улаш таъқиқланади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга сотиш қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ўз электр тармоқлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Юқорида келтирилганлар билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги “Муқобил энергия манбаъларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4512-сонли Фармонига мувофиқ хозирда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Муқобил энергия манбаълари тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилмоқдамиз.

Возврат к списку

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда