ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Ҳудудий филилаллар

Тошкент шаҳар бўлими

Тошкент шаҳри ҳақида умумий маълумот

2012 йилнинг бошига келиб Тошкентнинг доимий аҳолиси сони 2206.3 минг кишига етди. Бундан 50.8% - аёллар, 49.2% - эркаклар.

Тошкент 11 та маъмурий туманларга бўлинган (Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Олмазор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Хамза, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари).

 “Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими тўғрисида Низом" дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Тошкент шаҳар бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Тошкент шаҳар комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

Л.Субанов

Бўлим бошлиғи в.б.

С.Валиханов

Катта инспектор

Ю.Юсупбеков

Катта инспектор

Ш.Абдирахманов

Катта инспектор

Д.Абдурахманов

Катта инспектор

Д.Аббасов

Катта инспектор

Ш.Шаахмедов

Катта инспектор

Х.Жумабаев

Етакчи мутахассис

Ш.Ахмедов

Инспектор

М.Усманов

Инспектор

Б.Халматов

Инспектор

А.Абдуллаев

Инспектор

Д.Талипов

Инспектор

А.Тиркачёв

Инспектор

Н.Алжанов

Инспектор

А.Шайманов

Инспектор

А.Камолов

Мутахассис

М.Хосилова

Иш юритувчи

Манзил

100 000, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6.
Телефон: 233-29-77
Электрон манзил: toshkent@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-371) 233-29-77

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда