ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Ҳудудий филилаллар

Сурхондарё ҳудудий бўлими

Сурхондарё вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил этилган. Вилоят маркази - Термиз шаҳри.

Ҳудуди 20,1 минг км2. Аҳолиси 2 миллион 52 минг нафар.

Аҳолининг 80,9 фоизи ёки 1647,3 минг нафари қишлоқларда, 19,1 фоизи ёки 389,8 минг нафари шаҳарларда яшайди.

Сурхондарё вилоятининг таркибида вилоятга бўйсинувчи 13 туман (Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод, Шўрчи, Қизириқ, Қумқўрғон), 8 та туманга бўйсинувчи шаҳарлар (Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Термиз, Шарғyн, Шеробод, Шўрчи, Қумқypғон), 7 та шаҳарча (Ангор, Дўстлик, Какайди, Сариосиё, Сариқ, Элбаён, Ҳуррият), 114 қишлоқ фуқаролар йиғини, 698 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 847 та қишлоқ аҳоли пунктлари бор.

“Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Сурхондарё ҳудудий бўлими тўғрисида Низом" дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Сурхондарё  ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Сурхондарё ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Сурхондарё ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Сурхондарё вилояти, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

О.Ашуров

Бўлим бошлиғи

Р.Остоноқулов

Катта инспектор

Э.Ахмедов

Катта инспектор

О.Ядгаров

Катта инспектор

Д.Ҳамраев

Инспектор

Ш.Очилдиев

Инспектор

С.Абдуллаев

Инспектор

Х.Тоштемиров

Инспектор

У.Усмонова

Иш юритувчи

 

Манзил:

190 100, Термиз шаҳри, Ат Термизий кўчаси, 10.
Телефон: (0-376) 224-25-91
Электрон манзил: termez@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-376) 224-25-91

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда