ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Ҳудудий филилаллар

Самарқанд ҳудудий бўлими

Самарқанд вилояти  1938 йил 15 январда ташкил топган.

Умумий майдони – 16,8 минг км 2. Маркази – Самарқанд шаҳри.

2013 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 3 миллион 380 минг 700 киши. Шундан шаҳар жойларда 1 миллион 312 минг 900 киши (эркаклар – 649,1 минг, аёллар – 663,8 минг), қишлоқ жойларда 2 миллион 67 минг 800 киши (эркаклар - 1041,9 минг, аёллар – 1025,9 минг).

Шаҳар ва туманлари: Каттақўрғон шаҳри; Булунғур, Иштихон, Жомбой, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Қўшработ.

“Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими тўғрисида Низом" дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Самарқанд ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Самарқанд ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Самарқанд ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Самарқанд вилояти, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

О.Хошимов

Бўлим бошлиғи

Қ.Хаитов

Катта инспектор

Б.Сидиқов

Катта инспектор

А.Бобоев

Катта инспектор

К.Раджабов

Катта инспектор

Қ.Хужамуродов

Катта инспектор

А.Жўраев

Инспектор

Т.Худайкулов

Инспектор

О.Хамракулов

Инспектор

М.Хамитов

Инспектор

Д.Нуруллаев

Инспектор

А.Шерматов

Иш юритувчи


Манзил

140458, Самарқанд шаҳри, Миршарапов кўчаси, 7.
Телефон: (0-366) 222-56-76
Электрон почта:  samarqand@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-366) 222-56-76

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда