ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Ҳудудий филилаллар

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

Қорақалпоғистон Республикаси ҳақида умумий маълумотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи қисми, Орол денгизининг жанубий соҳилида жойлашган.

Қорақалпоғистон умумий ер майдони 166,6 минг квадрат километрдан иборат бўлиб, у ҳудудининг катталиги жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ўртасида биринчи ўринда туради.

Республиканинг аҳолиси 1 миллион 700 минг кишидан зиёддир.

Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаси 14 та туман ва 1 та шаҳардан иборат. Булар Амударё, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Қонликўл, Мўйноқ, Нукус, Тахтакўпир, Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой, Шўманой, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳри.

 

“Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими тўғрисида Низом" дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

У.Сабиров

Бўлим бошлиғи

Б.Заримов

Етакчи мутахассис

О.Ерназаров

Катта инспектор

Д.Аллияров

Катта инспектор

С.Аяпов

Катта инспектор

Р.Мамутов

Инспектор

Ш.Турсинбаев

Инспектор

Р.Исмаилов

Иш юритувчи


Манзил

230 100, Нукус шаҳри, Ерназар Олагўз кўчаси,1
Телефон: (8-361) 224-20-89
Электрон манзил: nukus@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-361) 224-20-89

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда