ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Ҳудудий филилаллар

Навоий ҳудудий бўлими

Навоий вилояти  1982 йил 20 апрелда ташкил этилган. 1988 йил 6 июлда Навоий вилояти бекор қилинган ва 1992 йил 27 январда қайта тикланган.

Вилоят майдони – 110 800 км2.

Маъмурий маркази – Навоий шаҳри (аҳолиси 128 минг кишига яқин).

Аҳолиси – 873 000 киши (2011), булардан 60 фоизи қишлоқ туманларида истиқомат қилади.

Навоий вилояти 8 та туманларга бўлинган:

Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Кармана, Нурота, Томди, Учқудуқ, Хатирчи.

“Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Навоий ҳудудий бўлими тўғрисида Низом" дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Навоий ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Навоий ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Навоий ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Навоий вилояти, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби 

О.Имамов

Бўлим бошлиғи 

О.Эшқобилов

Етакчи мутахассис

С.Джураев

Катта инспектор

И.Ярашев

Катта инспектор

Б.Шомуродов

Катта инспектор

И.Хўжақулов

Катта инспектор

И.Авулов

Инспектор

А.Шомуродов

Инспектор

А.Хужамуродов

Иш юритувчи


Манзил

210 600, Кармана шаҳри, Р. Қамбаров кўчаси, 5.
Телефон: (0-436) 532-43-50
navoi@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-436) 224-04-96

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда