ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

Ҳудудий филилаллар

Қашқадарё ҳудудий бўлими

Қашқадарё вилояти маркази - Қарши шаҳри.

Ер майдони - 28.4  минг кв.км.

Аҳоли сони - 2 722 900 киши.

Вилоят таркибидаги  шаҳар  ва  туманлар: 

Қарши  тумани, Касби  тумани, Косон  тумани, Муборак  тумани, Шахрисабз  тумани, Чироқчи  тумани, Дехқонобод  тумани, Қамаши  тумани, Нишон  тумани, Қарши шаҳри, Миришкор  тумани, Яккабоғ  тумани, Китоб  тумани, Ғузор  тумани.

“Ўздавэнергоназорат” Инспекцияси Қашқадарё ҳудудий бўлими тўғрисида Низом" дан кўчирма

Мазкур раҳбарий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси)  тўғрисида”ги Низомга асосан   инспекциянинг Қашқадарё ҳудудий бўлимининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган ва бўлим ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлиб ҳисобланади.

“Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг Қашқадарё ҳудудий бўлими (кейинги матнда – бўлим, деб юритилади) электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилувчи давлат бошқаруви органининг бўлинмаси ҳисобланади.

Бўлим маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита “Ўздавэнергоназорат” инспекциясига ҳисобот беради.

Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг ва унинг Қашқадарё ҳудудий комиссияси қарорларига, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, “Ўздавэнергоназорат” инспекциясининг қарор ва буйруқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Бўлим ўз фаолиятини “Ўзбекэнерго” давлат-акциядорлик компаниясининг Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Қашқадарё вилояти, туман, шаҳар ҳокимиятлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Бўлим юридик шахс ҳисобланмайди, ўзининг Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида номи ёзилган муҳри ва бурчак штампига эга.

Ҳудудий бўлим таркиби

Э.Намазов

Бўлим бошлиғи

К.Тошмахматов

Етакчи мутахассис

К.Холмирзаев

Етакчи мутахассис

Ш.Турдиев

Катта инспектор

Б.Узоқов

Катта инспектор

Р.Холмирзаев

Катта инспектор

А.Рўзибоев

Катта инспектор

А.Бобомуродов

Инспектор

Х.Холматов

Инспектор

К.Ташпулатов

Инспектор

Қ.Аллаев

Инспектор

Д.Холиёров

Иш юритувчи

Манзил

180 117, Қарши шаҳри, Туркистон кўчаси, 58.
Телефон: (0-375) 226-21-64
qarshi@energonazorat.uz

Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий масалалар бўйича қабул кунлари

Ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00 дан 17.00 гача

Ишонч телефони

(0-375) 221-12-70

Ортга қайтиш

Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда