ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ “ЎЗЭНЕРГОИНСПЕКЦИЯ”
  • 998 (71) 233-02-86
  • 998 (71) 236-33-50
  • evuzenergoinspeksiya@umail.uz

“Ўзэнергоинспекция”нинг расмий номи:

Давлат тилида:

тўлиқ номи – Электр энергегикада назорат инспекцияси,
қисқартирилган номи – “Ўзэнергоинспекция”;

Рус тилида:

тўлиқ номи – Инспекция по контролю в электроэнергетике.
қисқартирилган номи – Узэнергоинспекция;

Инглиз тилида:

тўлиқ номи – The inspection for control in electric power industry at the Ministry of energy of the Republic of Uzbekistan;
қисқартирилган номи – Uzenergyinspeclion.

“Ўзэнергоинспекция” жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6-уй.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада давлат назорат инспекцияси (“Уздавэнергоназорат” инспекцияси) Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (“Ўзэнергоинспекция”) сифатида қайта ташкил этилди.

Қайта ташкил этиш натижасида:

  • – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарори билан “Узэнергоинспекция”нинг янги Низоми тасдиқланди;
  • – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарорига ўзгартириш киритиш орқали “Узэнергоинспекция” электр энергетика соҳасида давлат назоратини олиб борувчи орган этиб белгиланди.

Янги Низом билан билан “Узэнергоинспекция”нинг асосий вазифа ва функциялари кенгайди. Аввал “Уздавэнергоназорат” инспекциясида асосий 3 та вазифа қўйилган бўлса, ҳозирда “Узэнергоинспекция” олдида қуйидаги 6 та асосий вазифа қўйилди:

  • – юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоидалар ва нормалар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • – юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек, электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик қурилмаларида бахтсиз ҳодисаларнинг, шу жумладан, электр энергетика объектлари ишида технологик бузилишлар (авариялар)нинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • – иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • – электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • – электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш хавфсизлиги тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва доимий такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
  • – электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишлар амалга оширилишига кўмаклашиш.
  • Юқоридагилардан ташқари, ҳозирда “Узэнергоинспекция” юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртманомалари бўйича, аҳоли бундан мустасно, пулли асосда қуйидаги хизматларни кўрсатиш:
  • – электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг раҳбарлари, электр-техник ва иссиқлик техникаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • – электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, техник қоидалар ва нормаларни, электр ва иссиқлик хавфсизлиги масалалари бўйича ахборот ва методик адабиётларни, плакатлар ва бошқа босма маҳсулотларни нашр этиш ва тарқатиш;
  • – янги ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини синовдан (ўлчовдан) ўтказиш;
  • – электр ва иссиқлик энергиясини оқилона ва узлуксиз ишлаб чиқариш ва узатиш ва тақсимлашни таъминлаш юзасидан электр энергетика объектларини ва электр ва иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларни энергетик текширишдан ўтказиш;
  • – истеъмолчилар томонидан реактив энергияни компенсация қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ва бажариш;
  • – электр узатиш ҳаво линияларини, шунингдек магистрал нефть ва газ қувурларини республиканинг бориш қийин бўлган ҳудудларида ишлатиш жараёнида уларни учувчисиз кўздан кечиришни белгиланган тартибда ташкил этиш;
  • – электр қурилмалари (иссиқлик қурилмалари) уланишга буюртманомалар тайёрлаш юзасидан электр қурилмаларини (иссиқлик қурилмаларини) электр (иссиқлик) тармоқларига технологик улаш бўйича хизматлар кўрсатиш, энергия таъминоти (иссиқлик таъминоти) ташкилотлари томонидан берилган техник шартларни уларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш, шунингдек, асосланган рад этишларни тайёрлаш ва ҳакамлик судларида иштирок этиш;
  • – электр таъминоти шартномаларини тузишда хизматлар кўрсатиш (уни расмийлаштиришнинг тўғрилигини текшириш, зарур шартлар ва техник тавсифларнинг қонунчиликка мувофиқлигини тўлиқ ҳажмда акс эттириш), шунингдек, низоли вазиятлар юзага келганда энергия таъминотининг амалдаги шартномаларини таҳлил қилиш;
  • – электр таъминотининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш (юклама йўналишининг таҳлили, назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилишининг иқтисодий самарадорлигининг ҳисоб-китоби ҳамда электр энергияси ва реактив қувват компенсацияси тизимлари ҳисобини юритиш).
Виртуал
Қабулхона
Мурожаатлар статистикаси
Oхирги ўзгартириш: 05.05.2020
Барча мурожаатлар
Жавоб берилган
Кўриб чиқилмоқда